Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда чойхона олдидаги “савдо” фош этилди
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Косон туман бўлими томонидан фуқаро Ю.Тошназаровнинг мурожаати юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Шодиев, Б.Гулмуродов ва З.Жалилов Ю.Тошназаровга 5800 АҚШ долларини 37 миллион 874 минг сўмга сотиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктиришгани аниқланди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Кейин улар Ю.Тошназаровни Қарши шаҳридаги чойхоналардан бирининг олдига чақиришиб, савдони амалга оширмоқчи бўлишади.
Бироқ, қонунга зид савдо ниҳоясига етмади. Ўзаро пул айирбошлаш вақтида гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Улардан 5800 АҚШ доллари, 1100 Россия рубли ва 19 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорлар тегишли жазога тортилган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
17:21 / 05.04.2025