Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Ўзбекистонда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамага қўйиладиган порталда тақдим этилди.
Қонунга мувофиқ, давлат харидлари - товар, иш ва хизматларнинг тўлиқ ёки қисман буюртмачилар томонидан қўлга киритилиши. Улар бюджет тизими маблағлари ва бошқа фонд ҳамда давлат ташқи кредитлари ва чет эл грантлари эвазига харид қилинади.
Давлат сиёсатининг давлат харидлари соҳасидаги асосий мақсади давлат харидларининг барча субъектлари учун қулай бўлган муҳитни шакллантириш, шунингдек давлат харидларини амалга ошираётган вақтда коррупция ва бошқа қонунбузарликларга қарши курашиш ҳисобланади. Давлат харидлари нима учун амалга оширилади?
- давлат дастурларини бажариш;
- давлатнинг ижтимоий вазифаларини бажариш;
- давлат хизматларини тақдим этиш;
- ҳукуматнинг бошқа стратегик мақсад ва вазифаларига эришиш;
- бюджет ташкилотлар, бюджет воситаларини товарлар (ишлар ва хизматлар) кўринишида олувчилар эҳтиёжини қондириш.
Давлат харидларини амалга оширишда ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг устувор жиҳатлари инобатга олинади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, юқори технологик муҳитни яратиш ва қулай экологик шароитни сақлаб қолиш шулар жумласидандир.
Қонун лойиҳаси шунингдек талабгор, етказиб берувчи, воситачининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солувчи нормаларни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, Ҳужжат давлат харидлари жараёнини белгилаб беради.
Давлат харидлари ҳақидаги маълумот билан таъминлаш учун махсус ахборот портали қўлланади.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
15:34 / 10.04.2025