Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА Мессини кечирди
"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг дисквалификацияси бекор қилинди. Бу ҳақда Tribuna.uz сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, тартиб интизом қўмитаси Аргентина футбол федерацияси берган апелляциядан кейин вазиятни ўрганиб чиққан ва етарлича фактлар бўлмагани сабаб, Мессининг дисквалификацияси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Чили терма жамоасига қарши учрашувда қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун тўртта учрашувга дисквалификация қилинганди. Мессининг ўзи бу айбловларни рад этган ва ўзига-ўзи сўкинганини айтганди.
Маълумот учун Лионель Месси дисквалификация сабаб Боливияга қарши учрашувни ўтказиб юборганди.
Мавзуга оид
14:49 / 23.11.2023
Ўзбекистон ўсмирлари Англияни ЖЧдан чиқариб юборди. Навбатда Франция
14:47 / 03.11.2023
Расман: Ўзбекистон U20 жамоаси аъзоси ОФК томонидан 4 йилга дисквалификация қилинди
16:39 / 18.01.2021
Месси «Барселона»да илк бор «қизил» олди. Бунга қандай реакция бўлди ва у қанча вақтга дисквалификация қилинади?
14:55 / 30.11.2020