Фан-техника | 20:47 / 07.05.2017
28618
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Тошкентда уруш йилларидаги автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди

Тошкентда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни нишонланиши муносабати билан уруш йилларидаги автомобиллар кўргазмаси ўз ишини бошлади. Sputnik  ушбу кўргазмадан фотожамланма тайёрлаган.

"Анҳор Локомотив" кўнгилочар боғида ташкил этилган кўргазма бундай тадбирларнинг унча ҳам кўп гувоҳи бўлмайдиган пойтахт аҳолисида катта қизиқиш уйғотди. Кўпчилик бу ерга оилалари билан ташриф буюриб, учта асосий экспонат – Иккинчи жаҳон уруши йилларига мансуб, реконструкция қилинган автомобиллар олдида суратга тушишди.

Ғилдиракларга ўрнатилган ҳақиқий дала ошхонаси ҳам ташриф буюрувчилар эътиборини тортди. Бундай дала ошхонасида Иккинчи жаҳон уруши вақтларида фронтдаги аскарларга таомлар тайёрланган.

Боғга киришда давлатимизда узоқ йиллардан бери илк бор одамларни уруш вақтидаги гимнастёркага кийинган қизлар қаршилашди, улар болаларга пуфаклар ва байрам рамзларини улашдилар. Исталган одам ҳарбий кийимдаги бу лобар қизлар билан суратга тушишлари мумкин бўлди. 

Тадбирга уруш йилларидаги қўшиқлар ўзгача жозиба бериб турди. Бу қўшиқларни шу ернинг ўзида Retro Uz автоҳаваскорлар жамияти фаоллари жонли тарзда ижро этишди.

Бу ерга келган кекса онахонлар эса "Катюша" қўшиғини эшитишгач, ёшлик йилларни эслаб жўшқин рақсга туша кетдилар. Умуман олганда, байрам уруш йилларидаги қўшиқлар, ўша вақтдаги ҳарбий кийимдаги аскарлар ва зобитлар билан нишонлана бошланди.

Суратлар:Sputnik  

Мавзуга оид