Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик эркак 18 кишини пичоқлади
Хитой шимолида жойлашган Чанчунь шаҳрида 50 ёшли эркак 18 кишини пичоқлади. Бу ҳақда The Economic Times нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, яраланганларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солгани йўқ. Жиноятчи Ванг Юнвэй қариндошларининг сўзларига кўра, у аввал руҳий касалликлар шифохонасида даволанган.
Айни вақтда Юнвэй қамоққа олинган. Полиция воқеа сабабларини ва қандай юз берганини ўрганмоқда.
Нашрнинг ёзишича, ХХРда ўқотар қуролга эга бўлиш ва олиб юриш тақиқланган. Сўнгги вақтларда, пичоқ билан қуролланган кишиларнинг ҳужум қилиш ҳоллари кўплаб содир бўлмоқда.
Хусусан, январ ойида эркак киши Хитойнинг Пинсян шаҳридаги болалар боғчаси ҳудудига кириб, болаларга пичоқ билан ташланган эди. Бунинг натижасида 11 нафар бола шифохонага ётқизилганди.
2016 йил ноябр ойида Ханчжун шаҳрида пичоқ билан қуролланган шахс бошланғич мактабнинг 9 нафар ўқувчисини яралаганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025