Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда 272 кг оғирликдаги зумрад топилди
Бразилия шимоли-шарқида оғирлиги 272 кг ва баландлиги 1,3 метр бўлган катта зумрад топилди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Баия штатида 20 кун аввал топилган зумрад минтақавий кон эгасига сотиб юборилган, деб маълум қилди табиий қазилмалар бўйича департамент вакили Пауло Сантана.
Номи ошкор этилмаган харидор ҳуқуқшуноси Марсио Жандирнинг айтишича, зумрад эгаси минерални кутубхона ва музейларда экспонат сифатида намойиш этишни режалаштирган.
Таъкидланишича, бу минтақада топилган иккинчи йирик зумраддир. Аввалгиси 2001 йилда аниқланган бўлиб, оғирлиги ҳозиргисидан 20 кг.га кўпроқ бўлган ва тахминан 300 млн. доллардан ортиқроққа баҳоланган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025