Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой қора туйнукларни ўрганувчи илк рентген телескопини ишга туширади
Хитой яқин кунларда Hard X-ray Modulation Telescope (HXMT) деб номланган биринчи рентген космик телескопини ишга туширади. Янги телескоп қора туйнуклар ва нейтрон юлдузларни, шунингдек Сомон йўли галактикасини кузатади. Бу ҳақида CGTN телеканали Хитой фанлар академияси бош илмий ходими Чжан Шуаннанга асосланиб хабар берди.
"Бизнинг космик телескопимиз қора туйнуклар ва нейтрон юлдузлар каби юқори энергияли космик объектларни кузатиш бўйича ноёб имкониятларга эга. Унинг ёрдамида қора туйнуклар эволюцияси ва нейтрон юлдузларнинг кучли магнит майдонлари каби жумбоқларни ечишга умид қиламиз", - дейди олим.
"Коинотда қора туйнуклар ва нейтрон юлдузлар жуда кўп, бироқ бу объектларнинг бирортаси ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмасмиз. Айнан шунинг учун бизга янги сунъий йўлдошлар керак", - дея изоҳ беради Чжан Шуаннань.
Олимнинг сўзларига кўра, Хитойнинг космик телескопи бошқа хорижий рентген йўлдошлардан фарқли ўлароқ, янада кенг энергия диапазонига эга. HXMT авваллари бир неча сунъий йўлдош фаолиятини талаб қилган вазифаларни бажара олади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025