Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus янги авлод Европа қирувчисини ишлаб чиқаради
Францияда жойлашган Airbus концерни Европанинг янги авлод қирувчисини ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида душанба куни EUobserver интернет-нашри хабар берди.
Нашр Airbus раҳбари Фернандо Алонсога асосланиб, янги лойиҳага Германия ва Испаниянинг қўшилгани ҳамда келгусида Франциянинг иштироки ҳам кутилаётганини маълум қилди.
Код номи "Янги авлоднинг жанговор авиатизими" (Future Combat Air System (FCAS)) бўлган қирувчи ҳозирда Германия тасарруфида бўлган Eurofighter ва Tornado, Испаниянинг F16 ва эҳтимол, Франциянинг Rafale қирувчисининг ўрнини босиши режалаштирилган.
Лойиҳа Европа Иттифоқининг мудофаа бюджети ҳисобига молиялаштирилади. Унга кўра, FCAS каби лойиҳаларга доир илмий-тадқиқот ва тажрибали-конструктив ишланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишга йилига 1,5 миллиард евро ажратиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади
23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
19:09 / 21.04.2025
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди
22:54 / 26.03.2025