Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда гольф бўйича мусобақада фавқулодда ҳодиса юз берди
АҚШда гольф бўйича US Open мусобақаси ўтаётган жой яқинида дирижабль қулади. Гувоҳларнинг айтишича, дирижабль дастлаб ёниб кетган, сўнгра ундан одамлар парашютда сакрай бошлашган.
Бу воқеа ҳақида мусобақа иштирокчилари маълум қилишган, улар ижтимоий тармоқларда дирижабль қулашининг суратлари ва видеоларини жойлаштира бошлашган.
Business Insider нашрининг ёзишича, мусобақа ташкилотчилари воқеа тафсилотлари ҳақида ҳали ҳеч нарса айтишмаган.

CBS телеканалининг маълум қилишича, дирижаблни ўз хизматларини рекламам қилиш учун кредит компанияси ёллаган бўлган.
Blimp just popped & crashed at the US open, holy shit pic.twitter.com/dlRymV2fTr
— Sam Schmitt (@SamwellSchmeet) June 15, 2017
TMZ маълумотларига кўра, дирижабль учувчиси қулаётган ҳаво транспортидан парашютда сакрай олган, бироқ куйиш жароҳатлари олиб, шифохонага етказилган.
Мавзуга оид
15:56 / 23.02.2022
Нега бой одамлар голф ўйнашни ёқтиради?
08:16 / 29.06.2020
Трамп ўз ваъдасига зид равишда АҚШдаги тартибсизликлар вақтида гольф ўйнагани йўл олди
16:55 / 27.02.2020
Тошкент вилоятида электрон гольф ишга туширилади – Туризм қўмитаси
00:08 / 05.09.2019