Спорт | 14:05 / 24.06.2017
17549
2 дақиқада ўқилади

«Қирол Лео» 30 ёшда!

«Барселона» ва Аргенитина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси бугун туғилган кунини нишонламоқда.

Аргентиналик замонавий футболнинг энг номдор футболчиси, 5 карра «Олтин тўп» соҳиби бугун 30 ёшга тўлди.

Месси – «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. 17 йилдан буён каталонияликлар асосий таркибида тўп суриб келаётган Лео 4 карра Европа чемпионлар лигаси ғолиби, 8 карра Испания чемпиони, 3 карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони, 5 карра Испания кубоги, 6 карра Испания суперкубоги, 3 карра Европа суперкубоги соҳиби бўлган. Аргентина ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпиони ва Олимпиада ўйинлари олтин медалини қўлга киритган.

5 карра «Олтин тўп», 4 марта «Олтин бутса» совринини, ЖЧ-2014нинг энг яхши футболчиси, уч карра УЕФА томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси, 6 карра Ла-лиганинг энг яхши футболчиси, 7 карра Испания чемпионати тўпурари, икки карра клублар ўртасидаги ЖЧ тўпурари каби жуда кўплаб совринларни қўлга киритган.

 «Барселона» таркибида 583 учрашувда 507та гол киритган. Аргентина терма жамоаси сафида эса 118 учрашувда 58та гол муаллифи бўлган.

Мавзуга оид