Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook сериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади
Facebook ижтимоий тармоғи сериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар берди.
Хабаларга кўра, Facebook “телевизион сифатдаги шоу”ни яратиш бўйича Ҳолливуддаги студия ва агентликлар билан музокаралар ўтказмоқда ҳамда маҳсулотни ёз охирларида тақдим этиш ҳаракатида.
WSJ маълумотига қараганда, ижтимоий тармоқ битта қисмни яратишга 3 млн долларгача маблағ сарфлашга тайёр, шунингдек, анча кўп пул талаб этилувчи шоуларга ҳам қизиқиш билдирган.
Манбаларнинг иддао этишича, Facebook кичик шаклга ҳам қизиқишда. Гап давомийлиги 10 дақиқа атрофида бўлган маҳсулот ҳақида бормоқда.
Facebook бу борадаги режалари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024