Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия президентига ижтимоий тармоқлар орқали таҳдид қилинмоқда
Боливия президенти Эво Моралесга ижтимоий тармоқлар орқали ўлдириш билан таҳдид қилинмоқда. Бу ҳақда 3 июлда мамлакат алоқа вазири Хисела Лопес маълум қилди.
"Мамлакатга охирги соат ва кунларда нима бўлаётганини маълум қилмоқчиман, бизнинг президентимиз, инқилобнинг бош етакчиси, Боливия демократияси ҳимоячиси ва ҳозир сайёрада мавжуд империяга (АҚШ) қарши курашувчи энг қатъий халқаро етакчилардан бирига ўлдириш билан таҳдид қилинмоқда", деб айтган Лопес.
Вазир бундай таҳдидларга Saimon ва Exorcismo Bebe тахаллуслари остида яширинувчиларнинг таҳдидларини мисол сифатида келтирди.
Ҳозирча ҳукумат президент номига билдирилаётган таҳдидларни тергов қилишни бошлаш-бошламаслиги борасида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
22:41 / 10.04.2025
Жамоатчилик фикри: ижтимоий тармоқдаги комментлар реал ҳаёт инъикосими?
21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?
00:27 / 09.02.2025
Ижтимоий тармоқлар ёлғизликни кучайтиради — олимлар
19:33 / 01.02.2025