Жаҳон | 00:38 / 04.07.2017
9109
1 дақиқада ўқилади

Зимбабве президенти чорвасини сотиб, пулларни Африка иттифоқига хайрия қилди

Зимбабве президенти, 93 ёшли Роберт Мугабе Африка иттифоқига миллион доллар хайрия қилиш мақсадида ўзига тегишли зотли чорвани сотди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Мугабе бу ҳақда 3 июлда очилган Африка иттифоқи саммитида маълум қилди. 

"Африкалик ва фермер эканлигим сабабли, мен учун чорвани қурбон қилиш табиий ҳолдир: бизнинг қитъа у билан бой ва чорва бойлик тўплаш воситаси ҳисобланади", деб айтди мамлакатни 1980 йилдан бери бошқариб келувчи Мугабе.  

Африка иттифоқи вакили Мугабе дастлаб ташкилотга сигирларни ўзини таклиф қилганини, бироқ уларни Аддис-Абебедаги бош қароргоҳда сақлашда муаммолар пайдо бўлиши сабабли 300 бошдан иборат подани аукцион орқали сотганини маълум қилди.

Мавзуга оид