Ўзбекистон | 08:51 / 25.03.2024
5548
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги яйловларда чорва молларини ўтлатиш меъёри белгиланади

Яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг меъёри белгиланади.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент вилоятида яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асослари такомиллаштирилиб, яйловларни тоифалаш ва улар деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услуби ишлаб чиқилади.

Яйловларда чорва моллари босимини камайтириш, шунингдек, сунъий йўлдошли интеграциялашган тизимни жорий этиш орқали чорва молларини ўтлатишнинг реал вақт режимида мониторингини олиб бориш, яйлов майдонларини чиқиндилар билан ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар бажарилади.

Шу билан бирга, ҳудудларда яйлов уруғчилиги базаси ривожлантирилиб, муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича давлат назорати, мониторинги тизими кучайтирилади. Яйловларда иҳотазорлар барпо этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид