Жаҳон | 08:15 / 06.07.2017
13255
2 дақиқада ўқилади

Араб давлатлари лигаси араб давлатлари парчаланишига қарши чиқмоқда

Фото:towardsunity.org

Араб давлатлари лигаси (АДЛ) исталган араб давлатлари, жумладан Яманнинг парчаланишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг бош котиби Аҳмад Абулгайт РИА “Новости” ахборот агентлигига маълум қилди. 

"Биз араб давлатларидаги парчаланишни аниқ қўллаб-қувватламаймиз", деб жавоб берган бош котиб Жанубий Ямандаги айирмачилик ҳақидаги саволга. Бу ерда бир йил аввал маҳаллий сиёсатчилар мустақил сиёсий кенгаш яратилганини эълон қилишганди.

Абулгайтнинг айтишича, шу сабабли АДЛ Ғазодаги ҳукумат ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили маъмуриятидаги фаластин парчаланишини ҳам қўллаб-қувватламайди. Унинг таъкидлашича, ташкилот Ироқ Курдистонидаги референдум борасида ҳам хавотирланмоқда.

"Қўшни давлатлар хавотирланмоқдалар ва биз АДЛ томондан бундай референдум умумий консенсус шароитида ўтишини истардик. Умид қиламизки, бизнинг Курдистондаги биродарларимиз ва курд раҳбарияти бундай референдум натижалари ўз ортидан олиб келадиган оқибатларни чуқур англаб етадилар", деб айтди АДЛ бош котиби ва бу натижа нафақат Ироққа, балки Сурия, Эрон ва Туркияга ҳам таъсир қилишини қўшимча қилди. 

Мухтор Ироқ Курдистони ҳукумати 25 сентябрда мухториятнинг мустақиллиги бўйича референдум ўтказмоқчи.

Мавзуга оид