Швейцария Миллий банки раиси Ўзбекистонга келди
Швейцария Миллий банки бошқарувчилар Кенгашининг раиси Томас Жордан иқтисодий ҳамкорлик доирасида Тошкентга ташриф буюрди.
Делегация аъзолари Марказий банкка ташрифи чоғида мамлакатдаги макроиқтисодий вазият ва банк-молия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан инвестиция муҳитини янада яхшилаш, банк тизимининг барқарорлигини таъминлашдаги чора-тадбирлар билан танишдилар.
Музокаралар чоғида меҳмон Ўзбекистоннинг пул-кредит, валюта сиёсатини либераллаштириш борасида кўрилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Жаноб Жордан Ўзбекистон банклари уюшмасида Марказий банк ходимлари ва тижорат банклари раҳбарлари учун “Иқтисодий шарт-шароитлар ва Швейцария монетар сиёсати” мавзуида тақдимот маросимини ўтказди.
Меҳмонлар Ўзбекистонга сафари давомида Олий Мажлис Сенати раҳбарияти ва ҳукумат аъзолари билан учрашувлар ўтказди.
Ташриф дастурида меҳмонларнинг қадимий Бухорога саёҳати ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:10 / 03.10.2024
Россия суди АҚШ икки банкининг 372 млн долларлик ҳисобрақамларини хатловга олди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
14:50 / 25.09.2024
Швейцария парламенти Голодоморни геноцид деб тан олди
07:50 / 23.09.2024