Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўргазмага ташриф буюрган селфи ишқибози 200 минг долларлик экспонатларга зарар етказди
Кўргазмага ташриф буюрган аёл селфи қилмоқчи бўлиб, 200 минг долларлик қийматга эга экспонатларга зарар етказди, деб хабар бермоқда Mashable.
Ҳодиса бир неча ҳафта аввал рўй берган, бироқ хорижий ОАВ бу ҳақда эндигина маълумот берди.
Номи ошкор этилмаётган аёл Лос-Анжелесдаги 14th Factory экспозициясига ташрифи чоғида, автопортрет қилишга қарор қилган. У махсус асосларда ўрнатилган экспонатлар ва бошқа ҳайкалтарошлик намуналари ёнига ўтирган.
Видеокузатув камераларидаги ёзувга кўра, аёл мувозанатни йўқотган ва ўзига энг яқин бўлган экспонатни туртиб юборган. Бу ўзига хос домино эффектини юзага келтирди, натижада камида 10 та арт-объектли постаментлар тушиб кетди.
Музей ходимларининг маълум қилишича, учта иш ҳодиса туфайли “тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келган”.
Мавзуга оид
09:38 / 26.04.2025
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди
12:47 / 17.03.2025
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади
18:27 / 14.02.2025