Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш математиклар Малайзиядаги жаҳон кубогида энг яхши натижани қайд этишди
27 май куни ментал арифметика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 500 га яқин иштирокчи қатнашиб, шулардан 21 нафар ғолиб Малайзияда 16 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон кубогида иштирок этиш учун йўлланма олишганди.
16 июль куни эса Малайзиядаги Жаҳон кубогида 35 давлатдан 600 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Улар орасида ўзбекистонлик 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган 21 иштирокчи ҳам бор эди.

Натижаларга кўра, ўз ёш гуруҳида ўзбекистонлик иштирокчилардан икки нафари 3-ўрин, бир нафари 2-ўрин, беш нафари 1-ўринни олди ва 13 нафари олий грант ўрнини эгаллади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, иштирокчи давлатлар орасида олий ўринни энг кўп айнан ўзбекистонликлар қўлга киритишди.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025