Доктор Бубновский маркази билан ҳаракатдан тўхтаманг!
"Ҳаёт бу ҳаракат демакдир, бироқ вақтида чора кўрилмаса, умуртқа поғонаси ёки бўғимлардаги оғриқлар ҳаракатларга ҳалақит бера бошлайди".
Профессор С.М.Бубновский
Россиядаги Доктор Бубновский марказининг Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи лицензияланган бўлими ҳеч қандай дори воситалари, укол ва жарроҳлик аралашувисиз таянч-ҳаракат тизими касалликлари, жумладан умуртқа диски чурраси, тос-сон ва тизза бўғимлари артрози, инсультдан кейинги ҳаракатланишдаги муаммолар, дискэктомия ёки ламинэктомия, тос-сон ва тизза бўғимлари эндопротезидан кейинги ҳолатлардаги муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради.
Марказ Тошкент шаҳридаги фаолиятини нисбатан яқинда бошлаганига қарамай, қатор давлатлар (Россия, Украина, Озарбойжон, Қозоғистон, Эстония, Қирғизистон, Мўғулистон ва б.)даги филиаллар орасида энг яхши натижа кўрсатган клиникалар ўнлигига киритилди ва шахсан профессор С.М.Бубновскийнинг ўзи томонидан юқори баҳоланди.
Бубновский марказидаги даволаниш жараёни шифокор-кинезитерапевтнинг бир неча босқичли консультациясидан бошланади. Ўтказилган текширувлар натижасига кўра, беморга муайян ташхис қўйилади ва унинг ёши, жинси ҳамда мавжуд касалликларидан келиб чиқиб, индивидуал даволаш дастури тузилади.
Доктор Бубновский марказида қандай Профилактик дастурлар амалга оширилади?
- Вегетатив-томир дистонияси ва сурункали чарчаш синдроми профилактикаси;
- II турдаги қандли диабет, атерсклероз, гипертоник касаллик, юрак ишемик касалликларида соғломлаштириш дастурлари;
- Ортиқча вазн, целлюлит, бўғим етишмовчилиги коррекцияси;
- Бавосил, ректал ёриқ, простатит, сурункали тос оғриқлари, бачадон миомаси, эндометриоз профилактикаси;
- Болалар ва ўсмирларда умуртқа поғонаси тизимидаги бузилишлар (турли мураккаб даражадаги сколиозлар, Шейерман-Мау, яссиоёқлик) коррекцияси;
- Ҳомиладорларда (8 ойгача) бел соҳасидаги оғриқлар профилактикаси ва туғуруқдан кейинги умумий тикланиш.
Доктор Бубновский марказини танлаш учун 8 сабаб:
- бу ерда ҳар бир мижозга алоҳида ёндашилади;
- марказда фақат ўз ишининг усталари фаолият олиб боради, шифокорлар йилда бир марта Москва шаҳрида малака ошириб, имтиҳондан ўтишади ва уларнинг фаолияти доимий назорат остида бўлади;
- касалликлар дори воситаларисиз, жисмоний ҳаракатлар ёрдамида табиий йўл билан даволанади;
- марказда даволаниш жараёнида ўзингизни оила даврасидек ҳис қиласиз;
- муассасадаги жисмоний ҳаракатларни ривожлантиришга йўналтирилган ускуналар шахсан профессор С.М.Бубновский буюртмасига кўра ишланган ва Тошкентга келтирилган;
- тўловнинг барча усуллари мавжудлиги катта қулайлик яратади;
- кафолатли хизмат кўрсатилади.
Маълумот учун: Сергей Михайлович Бубновский - профессор, тиббиёт фанлари доктори, замонавий кинезитерапия асосчиси.
Батафсил маълумот учун телефонлар:
+998 971 277 60 82
+998 97 155 75 78
Манзил: Тошкент шаҳри, Гагарин кўчаси, 41-уй
Тошкент шаҳридаги филиал сайти: http://www.bubnovsky.org/centers/tashkent/
Facebook'даги саҳифамиз: @tashkent.bubnovsky.org
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:44 / 18.12.2023
ОАВ: 900 дан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчи касалхоналарни судга берди
11:23 / 06.11.2023
Фаластин Ғазода дала касалхоналарини жойлаштириш зарурлигини эълон қилди
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022