Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг янги раҳбари Грузия элчиси билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Грузия элчиси Константин Жгенти билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришни фаоллаштиришга алоқадор устувор масалаларни муҳокама қилишди.
Ўзбекистон томони Грузия компаниялари ва туризм миллий маъмуриятига Тошкентда 3-5 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро туристик ярмаркада иштирок этишни таклиф қилди. Шунингдек, ярмарка доирасида ўзбек ва грузин туркомпаниялари ўртасида амалий учрашувларни ташкиллаштириш бўйича таклиф билдирилди.
Туризм қўмитаси раҳбари икки давлат туроператорлари ва ОАВ учун махсус сафарларни ташкил этиш таклифи билан чиқди.
Грузия элчиси туризм соҳасида икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришга кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
19:01 / 05.04.2025