Жаҳон | 23:46 / 16.08.2017
9962
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди

Фото: AFP

АҚШнинг собиқ президентлари тўнғич ва кенжа Жорж Бушлар чоршанба куни ирқий фанатизм ва антисеметизмни қораловчи баёнот билан чиқишди. Бу ҳақида Daily Sabah хабар берди. 

Трамп ўтган дам олиш кунлари Шарлоттсвилл (Виржиния штати)да бўлиб ўтган намойишларда икки томон намойишчилари тенг даражада айбдор эканини айтганидан кейин қизғин сиёсий баҳслар авж олганди.  

"Америка ирқий фанатизм, антисемитизм ва нафратнинг барча кўринишларини доим инкор этиши керак", - дея фикр билдиришди ота-бола Бушлар. 

Баёнотда Трампнинг исми тилга олинмаган. 

Гап шундаки, 12 августда Шарлоттсвиллда неонацистлар маҳаллий ҳукуматдан конфедератлар генерали  Роберт Эдвард Лига қўйилган ҳайкални бузиб ташлаш ғоясидан воз кечишни сўраб, тартибсиз митинг ўтказишган. Шундан кейин улар ва уларга қарши чиқувчилар ўртасида тўқнашувлар юз берган. Тўқнашувларда 15 киши жабрланган.

Кейинроқ миллатчиларнинг акциясига қарши чиқаётганлар намойишида оломонга катта тезликда автомобиль келиб урилган. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 19 киши жароҳат олган. Шу куннинг ўзида намойишларни мониторинг қилаётган полиция вертолёти қулаган, унинг ичидаги 2 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид