Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинини Константин Генич ҳам шарҳлайди
5 сентябрь куни соат 20:00 да Келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати III саралаш босқичининг сўнгги тур ўйинида «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади.
TRIBUNA.UZ манбаларининг хабар беришича, ушбу ўйинни шарҳлаш учун Россиянинг МАТЧ-ТВ телеканалида ишловчи машҳур шарҳловчи Константин Генич Тошкентга ташриф буюрмоқда. Федерациядаги манбамиз ҳам Генич учун аккредитация ҳозирланаётганини тасдиқлади.
«Спорт» телеканалида ўйин ўзбек шарҳловчиларидан бири томонидан шарҳлаб борилиши айтилмоқда. Константин Генич шарҳлайдиган ўйин 16:9 форматдаги «Дунё бўйлаб» канали эфирига чиқиши тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025