Ўзбекистон | 16:00 / 04.09.2017
88698
1 дақиқада ўқилади

Абдусалом Азизов ИИВ раҳбарлигидан кетди

Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов лавозимини тарк этди.

Вазирликдаги манбанинг «Kun.uz»га маълум қилишича, Абдусалом Азизов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган.

Собиқ мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиевнинг кейинги иш жойи маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Абдусалом Азизов шу йилнинг январида Адҳамжон Аҳмедбоев ўрнига Ички ишлар вазири этиб тайинланганди.

Мавзуга оид