Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lego даромади 13 йил ичида биринчи бор тушиб кетди
Ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи Lego компанияси даромади 13 йилда илк марта пасайгани туфайли ўз бизнесини «қайта юклаш» ниятида. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилади.
Маълум бўлишича, 2017 йилнинг январь-июнь ойларида компания соф фойдаси 3 фоизга қисқариб, 544 млн долларни ташкил этди.
Ўз навбатида кўрсатилган давр мобайнида даромад 5 фоизга қисқариб, 2,38 млрд долларга тенг бўлди. Даромаднинг камайиши 2004 йилдан бери илк бора кузатилди.
«Биз бутун бизнесимизни қайта юклаш тугмачасини босмоқдамиз. Бу жуда йирик ва мураккаб бўлмаган компанияни қуришимизни англатади, бу бизнинг бизнес-моделни енгиллаштиришга ёрдам беради», - дея маълум қилишган компаниядан.
Lego бизнеси билан боғлиқ ўзгаришлар доирасида ходимлари сонини 8 фоизга, 1,4 минг кишига қисқартириш ниятида.
Жорий йилнинг июнида интернетда ИШИД жангарилари шаклларидан иборат сохта Lego сотилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:51 / 06.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
16:07 / 28.02.2025
Қайси соҳа вакиллари даромадлари ошишини кўпроқ кутяпти?
16:42 / 03.02.2025
Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896 трлн сўмни ташкил этди
10:03 / 03.02.2025