Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда Париждаги Лувр музейи филиали очилади
Жорий йилнинг 11 ноябрида Абу-Дабида Париждаги Лувр музейининг филиали очилади. Бу ҳақида БАА маданий муассасасининг матбуот релизида сўз юритилади.
Музейнинг очилиши шарафига кўнгилочар дастурлар ташкиллаштирилади, дастур доирасида концертлар ва раққосларнинг чиқишларини томоша қилиш мумкин бўлади. Тадбирда Франция президенти Эммануэль Макрон иштирок этади.
Форс кўрфазидаги Саадият оролида жойлашган филиал коллекциясида 700га яқин санъат асари бўлади. Улар БАА раҳбарияти билан бирга Франция ҳукумати томонидан ҳам тақдим этилган. Замонавий санъат бўлимида музей меҳмонлари Эдуард Мане, Поль Гоген, Пит Мондриан, Ай Вэйвэй ва бошқа мусаввирларнинг ишларини кўришлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, музей ҳудудида жаҳон динларига бағишланган галерея фаолият юритади.
Музейда, шунингдек, ҳайкалтарошлик намуналари ҳам намойиш қилинади.
Абу-Даби Луври чипталари катталар учун 60 дирҳам (16 доллар)дан ва ёшлар (13-22 ёш) учун - 30 дирҳам (8 доллар). 13 ёшгача болалар учун музейга кириш бепул.
БАА пойтахтидаги Лувр филиалининг қурилиши 2009 йилда старт олган. Унинг очилиши бир неча марта орқага сурилган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025