Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сифатсиз мебель харид қилган истеъмолчининг пули қайтариб берилди
Нукус шаҳри Маманбий кўчаси 6-г уй, 8-хонадонда яшовчи фуқаро Г.Ў. Нукус шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг “ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, оғзаки ариза берди, деб ёзади Kruz.uz.
Унга кўра, истеъмолчи Нукус шаҳри Гўне қала ҳудудида жойлашган мебель сотиш жойидан 1.590.000 сўмга уй жиҳозини харид қилган. Лекин у сифатсиз бўлиб чиққан ҳамда сотувчи нақд пулга савдо қилишига қарамасдан чек бермаган. Истеъмолчи сотувчига мебелни алмаштириб ёки пулини қайтариб беришни талаб қилса, сотувчи бунга норози бўлган.
Жамият томонидан мазкур ариза ўрганиб чиқилиб, Нукус шаҳри Гўне қала ҳудудида савдо қилувчи тадбиркор Э.Б. ҳақиқатдан ҳам хизмат кўрсатиш жойида ҳеч қандай ҳужжатсиз ўз фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланди. Шунингдек, истеъмолчининг 1 590 000 сўм пули қайтариб берилган.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди
22:21 / 08.04.2025