Жаҳон | 11:59 / 11.10.2017
8868
1 дақиқада ўқилади

Да Винчининг сўнгги суратини 100 млн. долларга сотиш режалаштирилмоқда

Фото: Stock Montage

Леонардо Да Винчининг шахсий коллекциялардан топилган охирги сурати аукционда сотилади, унинг бошланғич нархи 100 млн. доллар бўлади, деб хабар қилмоқда Time.

XVI асрга тегишли бўлгани айтилаётган картина Salvator Mundi (лотинчадан – «Жаҳон қутқарувчиси») деб аталади ҳамда Исо Масиҳнинг портрети ҳисобланади.

Суратнинг тарихи бир қадар чигал. Аввалига қирол Карл II’нинг коллекциясида сақланган портрет Букингҳем ҳерцогининг никоҳсиз туғилган ўғлига ўтган. Сўнг картина йўқолган ва 1958 йилда савдоларга қўйилгандагина топилган. Шундай кейин полотно яна ғойиб бўлди ва 2005 йилги бошқа бир кимошди савдосида аниқланди. Ўшанда у муаллифлик ва тарих бўйича текширувдан ўтказилди.

Мавзуга оид