Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳур Тож-Маҳал Ҳиндистонда диққатга сазовор жойлар рўйхатидан чиқариб ташланди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати туризм вазири Рита Баугуна Жоши Utter Pradesh Tourism – Unlimited Possibilities (Уттар-Прадеш туризми – чеки йўқ имкониятлар) деб номланган китобчанинг янги версиясини тақдим қилди. Эътиборлиси, сайёҳларга ташриф буюриш тавсия қилинувчи диққатга сазовор жойлар рўйхатидан Тож-Маҳал мақбараси чиқариб ташланган. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Штат бош вазири Йоги Адитьянатх эса меҳмон бўлиб келган таниқли инсонларга Тож-Маҳалнинг кичик нусхаларини совға қилиш одатини танқид қилиб келади.
"Тож-Маҳал ва унинг миноралари асл ҳинд маданиятини акс эттирмайди", деб айтган бош вазир. Адитьянатх ўта миллатчи қарашларни қўллаб-қувватловчи "Бхаратия жаната" партияси аъзоси ҳисобланади.
Бу орада Адитьянатх бош қоҳини ҳисобланувчи Горакшанатха индуизм ибодатхонасига буклетнинг бутун бир саҳифаси бағишланган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025