Жамият | 09:51 / 16.10.2017
6917
1 дақиқада ўқилади

5 миллион 300 минг сўмлик тилла тақинчоқлар ўғирланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Олмалиқ шаҳрининг Металлурглар кўчасидаги хонадонларнинг бирида яшовчи фуқаро ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, номаълум шахс уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, нархи тахминан 5 млн. 300 минг сўм бўлган бир дона занжир, бир жуфт сирға, бир дона узук ва “Самсунг-5” русумли уяли телефонини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида, ушбу жиноятни шу шаҳарда яшовчи 1983 йилда туғилган Х.А., 1984 йилда туғилган Т.Т. ва Оҳангарон туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Х.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб ушланди. 

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид