Жаҳон | 23:00 / 20.10.2017
14724
3 дақиқада ўқилади

Австриянинг бўлажак ҳукумати мусулмонларга таҳдид солмоқда

Фото: Reuters

Ўтган якшанба куни ​Австрияда ташкиллаштирилган сайлов натижасига кўра, консерватив сиёсатчи, 31 ёшли Себастьян Курц мамлакатнинг кейинги канцлери этиб сайланди. Ҳукуматни шакллантириш учун мутлақ овозга эга бўлмаган ёш сиёсатчи бошқа партия вакиллари билан коалиция тузишга мажбур.

Энг аввало, Курцнинг сайловолди дастурига назар ташлашнинг ўзи етарли: меҳнат муҳожирлари, ташқи миграция оқимига барҳам бериш, хорижий давлат фуқароларига чекланган имтиёзларни тақдим этиш унинг асосий тарғибот сўзлари бўлган. Шунингдек, сайловда ғалаба қозонмаган Озодлик партияси номзоди эса анти-ислом тарғиботини олиб бориб, мусулмонларнинг ҳар қандай қадрияти Европа бирлиги ва ривожланишига салбий таъсир ўтказишини таъкидлаганди. Эндиликда бу икки номзоднинг бири канцлер бўлиб, иккинчиси билан ҳукумат коалициясини тузиши мумкин. 

«Сайлов натижасининг бундай кўриниш олиши айни бизни қўрқитиб турган даҳшат эди», дейди Вена шаҳар имоми Рамазон Демир. Австрия узоқ йиллар олдин, 1912 йилдаёқ мусулмонларнинг расмий мақоми ҳақида қонун қабул қилганди. 1960-70 йилларда мамлакатга иш излаб келган бир неча ўн минглаб мусулмонлар жамиятда ўз ўрнига эга бўлди. Муҳожирлар масаласида Австрия аввалига, Болқон яриморолидан, Афғонистон, сўнгра, Сурия, Ливиядан бошпана излаб келганларни ўз бағрига олганди. 

Аммо сўнгги пайт, Париж Брюселль терактлари кўрлаб европаликларда қўрқув ҳиссини ошириб юборди. Унинг устига ислом маданияти ва олами билан яхши таниш бўлмаган аҳоли мусулмон ва экстремистнинг бир жисмда кўра бошлади. Австриянинг янги канцлери ҳам ана шундай ижтимоий вакуумдан фойдалана билди. Дунёнинг энг ёш ташқи ишлар вазири сифатида фаолият олиб борган давридаёқ Себастьян Курц маҳаллий қонунчиликда мамлакат ичидаги мусулмон жамоаларни четдан қўллаб-қувватлашга тақиқ қўйишга эришганди. 

Бир пайтлар нацист ҳарбийлар томонидан асос солинган Озодлик партиясининг қарашлари туфайли 2000 йилларда Австрия ҳукумат қаттиқ танқидларга учраган, ҳаттоки, Европанинг бир нечта давлатлари унга қарши санкция киритганди. Бу гал барчаси ўзгача, Озодликнинг ҳукумат бошига келиши ҳеч кимни ташвишга солмаяпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид