Ўзбекистон | 13:20 / 24.10.2017
80114
1 дақиқада ўқилади

Tashkent City ишбилармонлик маркази қурилиши бошланди

Тошкент шаҳрида «Tashkent City» халқаро бизнес марказининг қурилиши ва унинг лойиҳаси устида турк меъморлари иш бошлаган.

Айни пайтда Алишер Навоий ва Ислом Каримов шоҳкўчалари, Олмазор ва Фурқат кўчалари орасида жойлашган 80 гектарга яқин майдонда қурилиш ишлари бошланган.

Бизнес офислар, меҳмонхоналарга мўлжалланган биноларни замонавий технологиялар асосида 40 қаватдан баланд бўлмаган қилиб, турар-жойларни эса 12 қаватдан юқори бўлмаган тарзда қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, бу ерда конференция ва кўргазма марказлари, гипермаркет, кўплаб савдо майдонлари, ресторан ва кафелар, ер ости автотураргоҳлари барпо этилиши режалаштирилган.

Фото: Alisher Elmurodov
Фото: Mirsaid Mirsolixov
Фото: Mirsaid Mirsolixov
Фото: Mirsaid Mirsolixov
Фото: Mirsaid Mirsolixov

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Tashkent City» Халқаро бизнес марказини қуриш бўйича Маъмурий кенгашга раҳбарлик қилади.

Мавзуга оид