Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик борт кузатувчиси самолётдан тушиб кетди
Хитойнинг China Eastern авиакомпанияси борт кузатувчиси эшикни ёпишга уринаётганда самолётдан тушиб кетди. South China Morning Post шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.
Манбада таъкидланишича, воқеа 23 октябрь куни Шэньчжэнь шаҳри аэропортида рўй берган. Уч метр баландликдан тушиб кетган борт кузатувчисини самолётнинг парвозга тайёрлаш ишларини якунлаётган техник хизмат ходимлари кўриб қолишган.
Қиз шифохонага етказилган, унда қатор ёриқлар ва жароҳатлар аниқланган.
Маълумотларга кўра, борт кузатувчиси самолёт эшигини қоидага хилоф равишда ёпишга уринган. Қоидага кўра, самолёт эшиги экипажнинг икки нафар аъзоси иштирокида ёпилиши керак.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025