Жаҳон | 00:51 / 26.10.2017
10986
1 дақиқада ўқилади

Таиландда бир йил аввал вафот этган қиролнинг дафн маросими бошланди

Фото: Reuters

Таиландда бир неча минг киши иштирокида бир йил аввал вафот этган марҳум қирол Рама IX’нинг (Пумипон Адульядет) дафн маросими бошланди.

25 октябрь кечки вақтдан 29 октябргача давом этадиган 5 кунлик дафн маросимининг илк куни қирол билан видолашиш маросими бўлиб ўтади, шундан кейин унинг жасади буддавий одатларга кўра кремация қилинади.  

Қирол Рама нафақат таиландликлар, балки қўшни давлатлар аҳолиси ва буддавий жамоат вакиллари томондан ҳам ҳурмат қилинган. Шу сабабли Бангкокнинг аэропортлари ва вокзалларида ажиотаж кузатилмоқда.

Дафн маросимига қиролнинг ўғли ва вориси – қирол Рама Х бошчилик қилади. Унга қироллик оиласининг қолган аъзолари ва роҳиблар қўшилишади.  

Таиланднинг марҳум қироли билан видолашиш учун 40 дан кўпроқ давлат делегатлари келишади. 

Марҳум қирол Таиландни 70 йил бошқарган ва 2016 йил 13 октябрда узоқ давом этган касалликдан кейин вафот этган.

Мавзуга оид