WikiLeaks Кеннедининг ўлдирилиши ҳақидаги махфий маълумотларга мукофот пули эълон қилди
WikiLeaks ташкилоти АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши иши бўйича ошкор қилинган ҳужжатларнинг махфий қисми учун мукофот пули эълон қилди. Ташкилотнинг твиттердаги хабарида айтилишича, қотиллик тергов қилиниши вақтида қонунбузарликка ёки маъмурий хатога йўл қўйилганини кўрсатувчи махфий ҳужжатлар учун 100 минг доллар мукофот пули ваъда қилинган.
АҚШда Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ 2891 та ҳужжат ошкор қилинди. Ушбу ҳужжатлардан иборат маълумотлар базаси АҚШ миллий архиви сайтида жойлаштирилган. Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп баъзи ҳужжатлар матнлари хавфсизлик нуқтаи назаридан таҳрир қилинганидан огоҳлантирган.
Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда Далласга сафари вақтида Ли Харви Освальд томондан отиб ўлдирилган. Қотил китоб омборининг 6-қаватидан Кеннеди кетаётган автомобиль томон уч марта ўқ узган.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2024
WikiLeaks асосчиси Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди
21:52 / 12.12.2023
Пентагон махфий ҳужжатларининг ошкор этилиши бўйича тергов натижалари эълон қилинди
22:01 / 22.11.2023
ХХ асрнинг энг шов-шувли қотиллиги – АҚШ президенти Жон Кеннеди қандай ўлдирилганди?
22:58 / 10.10.2023