Фан-техника | 23:01 / 30.10.2017
27550
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Тошкентда ёш техника ихтирочилари аниқланди

Фото: KUN.UZ

30 октябрь куни пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да Халқ таълими вазирлиги томонидан илк маротаба ўтказилаётган “Youth techno art” (Болаларнинг техник ижодкорлиги) фестивал-танловининг республика босқичи ўтказилди. Кun.uz мухбири мазкур танлов кўргазмасидан фоторепортаж тайёрлади. 

Фестивал-танловни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчилар ўртасида фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этиш ҳамда улар ўртасида техник ижодкорликни ривожлантиришдан иборат.

Мазкур танлов икки босқичда ўтказилиб, унинг ҳудудий босқичларида жами 7мингга яқин ўқувчилар 10 мингдан ортиқ ижодий ишлари билан иштирок этди.

Бугунги тадбирда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 105 нафар ўқувчининг 1200га яқин ижодий ишлари намойиш этилди. Улар қуйидаги йўналишлар бўйича ўзаро беллашди:

1) автомодель;
2) авиа-ракетамодель;
3) кемасозлик;
4) робототехника;
5) электрон ўйинчоқлар;
6) радиотехника, электроника ва алоқа;
7) Кино-видеоҳаваскорлик.

Тадбирнинг якуний қисмида ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Мавзуга оид