Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Мьянмадан роҳингяларнинг ватанга муносиб қайтишини таъминлашни талаб қилди
Бангладешдаги роҳингя-қочқинлар сони 800 минг кишидан ортиқни ташкил қилади, шулардан 607 минг нафари 25 августдан бошлаб Мьянмани тарк этган. БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк Мьянма ва Бангладешга ташрифи якунлари бўйича шу ҳақида маълум қилди.
"Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, ҳозирда Кокс-Базарда 607 минг роҳингя-қочқин мавжуд. Бу ундан аввал Мьянмадан қочган роҳингя мусулмонларидан ташқари", - деди у.
Туркнинг таъкидлашича, БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссар бошқармаси Мьянмадан қочқинларнинг ўз ватанига муносиб қайтиши учун зарур шароитларни яратишни талаб қилмоқда, шундай бўлса-да, у бу борада хом хаёлларга берилмай, бунинг тез орада амалга ошмаслигини яхши тушунади.
Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, 25 августдан бошлаб Мьянмадан қочган роҳингялар сони 611 минг кишидан ошган.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025