Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда 100 дан кўпроқ буғу босиб кетилди
Норвегияда юк поездлари томондан 4 кун ичида 106 та шимол буғуси босиб кетилди, деб хабар бермоқда NRK.
Бу воқеа буғуларнинг миграцияси вақтида содир бўлган: 41 та буғу 22-24 ноябрда, 65 та буғу 25 ноябрда босиб кетилган.
Гувоҳларнинг айтишича, бу “хунрезлик”дан қор билан қопланган темир йўл изининг бир неча километри қонга бурканган.
Режиссёр Йон Эрлинг Утси фожиа жойидан суратлар олган. Унинг айтишича, баъзи буғулар тирик бўлган, бироқ уларни отиб ташлашга қарор қилинган.
25 ноябрда босиб кетилган 65 та буғунинг эгаси буғулар миграция қилишидан транспорт компаниясини огоҳлантирганини, бироқ поезд машинистига тегишли кўрсатма берилмаганини маълум қилди.
Таъкидланишича, 2013 йилдан 2016 йилгача давр ичида Норвегияда 2 мингдан кўпроқ буғу уриб кетилган.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
20:44 / 02.05.2025