Спорт | 12:10 / 30.11.2017
19951
1 дақиқада ўқилади

Видео: «Манчестер Сити»нинг «ақлдан озган футболчиси» чўлоқланган ҳолда чопмоқда

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасининг 14-турида «Саутҳемптон» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) ўйин ҳақида фикр билдира туриб, учрашувнинг сўнгги сонияларини ёдга олди.

Раҳим Стерлинг томонидан киритилган голдан сўнг бутун манчестерлик футболчилар голни катта хурсандчилик билан кутиб олишди. Жумладан жароҳат олган бўлишига қарамай футболчиларга кўмакчи сифатида ўйинни кузатиб борган Бенжамен Менди ҳам Стерлинг билан голни нишонлашга югуриб кетди. Бу эса Гвардиоланинг эътиборидан четда қолмади.

«Менди — ақлдан озган. У икки ойгина олдин, хочсимон пайларини узиб олган ва камида олти ой умуман футбол ўйнай олмайди. Аммо бу кеча у голни нишонлаш учун мендан тез югуриб кетди», дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради «Манчестер Сити» расмий сайти.

Мавзуга оид