Ўзбекистон | 11:00 / 01.12.2017
73068
2 дақиқада ўқилади

Тез ёрдам шифокорини дўппослаган муштумзўр қамалди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни ўз хизмат вазифасини бажариш учун манзилга етиб бориб, хонадон эгасидан калтак еган шифокор ҳақида хабар берилганди. Мирзо Улуғбек тумани 5-бўлим Тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Зафар Қаюмов кутилмаган зўравонлик жабрланувчисига айланиб, Абдумалик Каримовнинг муштига йўлиққанди.

Ушбу ишни атрофлича ўрганиб чиққан Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди А. Каримовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми «г» банди, яъни «жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган​»​ безориликда айбли, деб топди.

|Мавзуга оид: «Тез ёрдам» врачлари ноласи: «Одамлардан калтак ейиш учун 10 йил ўқимаганмиз»

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Муштумзўр безорига нисбатан қонун ўз вақтида жавоб қайтарди.

Мавзуга оид