Фан-техника | 13:50 / 20.12.2017
14213
2 дақиқада ўқилади

Товушдан ҳам тез. Lockheed Martin янги авиалайнерни тақдим этади

Фото: Lockheed Martin

Турли бошқарилувчи техника ишлаб чиқарувчилари орасида ким товушдан ҳам тез ҳаракатланувчи ва оммавий равишда фойдаланилиши мумкин бўлган самолётни аввалроқ тақдим этиши борасида ҳақиқий жанг бошланиб кетди. Яқинда энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири - Lockheed Martin бу пойгага ўзининг товушдан ҳам тез ҳаракатланувчи бизнес-жети янги лойиҳаси билан қўшилди.

Lockheed Martin компанияси янги лойиҳа доирасида Aerion компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда, янги самолёт эса AS2 деб номланади. Самолётни ишлаб чиқаришдаги асосий инновацияга уч двигателдан иборат конструкция айланади, иккитаси самолёт қанотлари остида, учинчиси эса – орқа қисмида жойлашган бўлади. Бундай жойлашув бўлажак авиалайнернинг ҳам тезлиги, ҳам аэродинамикасига ижобий таъсир ўтказади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Lockheed Martin бундай конструкцияни 2014 йилда тақдим этган, бироқ фақатгина ҳозир ундан фойдаланмоқчи. Бундан ташқари, самолёт салони премиум-сегментга мувофиқ бўлган барча стандартлар бўйича тайёрланади, авиалайнер Лос-Анжелесдан Сиднейга парвозни эса, ишлаб чиқарувчиларнинг иддао этишича, атиги 2 соатда бажара олади.

Фото: Lockheed Martin

Aerion билан ҳамкорлик тасодифан юз бермади. Гап шундаки, бу компания исталган ҳаво кемаси учун жуда муҳим бўлган аэродинамик корпусларни лойиҳалаштиришда етакчилардан бири ҳисобланади. Aerion узоқ вақт давомида GE Aviation ҳамда Airbus каби компаниялар билан ҳамкорлик қилган, Lockheed Martin билан ҳамкорлик меваси бўлган AS2 эса 2023 йилга қадар бозорга чиқарилиши лозим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид