Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаагада собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал ёпилди
21 декабрда Ҳаагадаги Рицарлик залида собиқ Югославия бўйича халқаро трибуналнинг ёпилиши маросими бўлиб ўтди. Маросимда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этди. Гутерриш нутқ билан чиқиб, судга иши учун миннатдорлик билдирди.
“Собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал ёпилмоқда, бироқ биз айбдорларни жавобгарликка тортиш ва қурбонлар учун адолатни қўллаб-қувватлашни давом эттиришимиз лозим”, деб ёзган Гутерриш трибуналнинг твиттердаги аккаунтида.
Халқаро трибуналнинг ваколати тугагандан кейин суд жараёнлари доирасида якунланмаган барча ишлар Жиноий трибуналлар учун халқаро қолдиқ механизмига ўтади.
1993 йилда собиқ Югославия ҳудудидаги гуманитар ҳуқуқ бузилишлари учун жавобгар шахсларни таъқиб қилиш учун яратилган халқаро трибунал фаолияти давомида 161 кишига нисбатан айбловлар эълон қилинган. Улардан 90 нафари судланган. Суд жараёнлари 10800 кун давом этган, улар давомида 4600 га яқин гувоҳ сўроқ қилинган. Судланганлар орасида босниялик сербрларнинг собиқ етакчиси Радован Каражич (40 йиллик қамоқ жазоси) ва босниялик серблар армияси собиқ қўмондони Ратко Младич бор.
Халқаро трибунал доирасида кўрилган охирги энг овозали иш Хорватия президентининг босниялик хорватлар армиясидаги собиқ вакили Слободан Пралякга чиқарилган ҳукмнинг ўз кучида қолдирилгани бўлган. Праляк 28 ноябрда суд залида қарор чиқарилгандан кейин заҳар ичиб, шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
19:16 / 22.04.2025
Махсус трибунал 20 нафар россиялик амалдор устидан терговга тайёргарлик кўрмоқда
15:30 / 01.10.2024
Ҳаагадаги ХЖCдан Лукашенкога қарши тергов ўтказиш сўралди
07:59 / 30.04.2024