Ўзбекистон | 11:55 / 10.01.2018
38042
1 дақиқада ўқилади

Президентнинг янгиланган Виртуал қабулхонаси жорий этилади 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда республика президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси жорий этилади. У аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.

Қайд этилишича, бу борадаги тегишли амалий чора-тадбирлар 2018 йил 20 июнга қадар ишлаб чиқилади. Ахборот технологиялари вазирлиги бу борада масъул этиб белгиланди.

Таъкидланишича, бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид