Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbek Tigers’нинг Кубага борадиган якуний таркиби маълум қилинди
Шу йилнинг февраль ойидан The World Series Boxing(WSB) ярим профессионал бокс лигасининг VIII мавсуми бошланади.
Uzbek Tigers жамоаси бу мавсумда Америка жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Жамоа илк учрашувни сафарда, 9-10 февраль кунларида ўтган мавсум финалчиси Cuba Domadores боксчиларига қарши ўтказади.
Мазкур жангларда 52, 60, 69, 81, +91 кг вазн тоифаларидаги боксчилар ўзаро тўқнаш келишади.
Ўзбекистон бокс федерацияси Кубага йўл оладиган таркибни эълон қилди:
1. Худойназар Файзов (52кг)
2. Шунқор Абдурасулов (60кг)
3. Махмуд Ғоипов (69кг)
4. Мадияр Саидраҳимов (81кг)
5. Баҳодир Жалолов (+91кг)
Шунингдек, мураббийлар штаби ушбу учрашув учун захира таркибига ҳам аниқлик киритган.
Гуруҳда иккинчи жангни ҳам жамоа кубалик боксчиларга қарши ўтказади. Учрашув 23-24 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Uzbek Tigers нинг гуруҳдаги уй беллашувлари саналари:
23-24 февраль: Cuba Domadores (Куба)
2-3 март: Colombia Heroicos (Колумбия)
6-7 апрель: Caciques de Venezuela (Венесуела)
Сафар беллашувлари саналари:
9-10 февраль: Cuba Domadores
23-24 март: Colombia Heroicos
13-14 апрель: Caciques de Venezuela
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025