Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегиядаги энг таниқли такси — 350 от кучига эга ҳот-ҳэтчдир
Норвегиялик таксичи, Одда коммунасида истиқомат қилувчи Эвальд Ястад жонажон шаҳарчасида шу билан машҳур бўлдики, у Ford Focus RS қайта ишланган ҳэтчбекида йўловчиларни ташийди. Унинг иш фаолиятидан ҳикоя қилувчи ролик Ford’нинг Европадаги офиси YouTube каналида жойлаштирилган, деб ёзади motor.ru.
Одда — туристлар орасида машҳур гўша. У ерда хусусан, мамлакатнинг энг машҳур осори-атиқаларидан бири — “Тролл тили” қояси жойлашган. Ҳар куни эрталаб Ястад ўз ўғилчасини уйидан 16 км нарида жойлашган болалар боғчасига элтиб қўйиб, сўнгра туристлар ва маҳаллий йўловчиларни ташиш билан шуғулланади.
Кузовининг ёрқин ранглари ва машина динамикаси туфайли Ястаднинг машинасини «Мовий чақмоқ” деб аташади, туристлар туфайли бу лақаб мамлактдан ташқарида ҳам оммалашган. Бир ярим йил ишлаши мобайнида ҳот-ҳэтч 127 минг километр йўл босган.
Ford Focus RS 2,3 литрлик, EcoBoost оиласига мансуб турбомотор билан жиҳозланади. Унинг қуввати 350 от кучига тенг, айлантирувчи моменти эса 440 Нм. 100 км/соат тезликка тўлиқ узатмали ҳэтчбек 4,7 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса соатига 268 километр.
Мавзуга оид
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин
16:49 / 15.02.2025