Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» Англия Кубогида йирик ғалабага эришди
Англия Кубогининг 1/16 финалида «Челси» «Ньюкасл Юнайтед»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда майдон эгалари сафида Миши Батшуайи дубль қайд этди, иккинчи бўлимда испаниялик ҳимоячи Маркос Алонсо жарима зарбасини голга айлантириб лондонликлар жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Бу ғалаба эвазига «Челси» турнирнинг 1/8 финалига чиқди. Англия Кубогининг навбатдаги босқичидаги жуфтликлар қуръа орқали аниқланади.
Англия Кубоги
4-босқич
Челси – Ньюкасл 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 31 Батшуайи, 2:0 – 44 Батшуайи, 3:0 – 72 Алонсо.
Челси – Кабальеро, Кэйхилл, Кристенсен, Алонсо, Рюдигер, Педро (Хадсон-Одои, 81), Канте (Ампаду, 78), Азар (Баркли, 73), Дринкуотер, Дзаппакоста, Батшуайи.
Ньюкасл – Дарлоу, Ласселс, Мбемба, Эдара, Кларк, Севе, Хэйден (Атсу, 83), Ритчи, Шелви, Манкильо (Мерфи, 77), Гэйл (Хоселу, 64).
Огоҳлантириш: Мбемба (17)
Мавзуга оид
23:01 / 17.05.2025
«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
11:30 / 26.01.2025