Ўзбекистон | 17:15 / 29.01.2018
34812
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини қачон тиклаши айтилди

Фото: РИА "Новости"

Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини Бишкек ИЭМ таъмирдан чиқарилганидан сўнг бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон «Миллий энергетика ҳолдинги» бошқаруви раиси Ойбек Калиев журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

Қирғизистон ОАВ хабарига кўра эса, Миллий энергетика ҳолдинги Бишкек ИЭМдаги авария бартараф этилганидан сўнг Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тиклайди.

«ИЭМдаги авария ва Ўзбекистон электр энергияси экспорти ўртасида боғлиқлик йўқ. Биз экспорт қилаётган ҳажм тўла балансдадир. Биз бугун экспортни тиклаш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисобламоқдамиз», - дея айтиб ўтди Калиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон совуқлар туфайли Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатгани хабар берилганди.

Мавзуга оид