Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўриқлаш хизмати кўрсатиш учун намунавий шартнома янгиланди
ИИВ, Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2966, 2018 йил 29 январь) билан Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартнома тасдиқланди.
Илгари амалда бўлган қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартнома шакли (рўйхат рақами 2573, 2014 йил 8 апрель) ўз кучини йўқотди.
Norma.uz’нинг ёзишича, ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 421-сон «Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 1.02.2014 йилдан бошлаб нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахсларга қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланган.
Ички ишлар органларининг қўриқлаш хизмати томонидан қўриқлаш хизмати кўрсатилади. Унинг тизимига кирувчи бўлинмалар давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, жисмоний ва юридик шахслар мулкини шартнома асосида қўриқлашни амалга оширади. Қўриқлаш хизматининг тарифлари (қиймати) ИИВ томонидан шакллантирилади ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Қўриқлаш хизматини кўрсатиш қўриқлаш хизматининг бевосита саф бўлинмалари, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари нарядлари томонидан ҳамда техник қўриқлаш воситалари билан амалга оширилади.
Ҳужжат 29.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
09:48 / 14.03.2025
Фойдали қазилмалар ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик, ахборот алмашинувини кучайтириш – Ўзбекистон-Франция стратегик шериклик шартномасида нималар кўзда тутилган?
11:29 / 26.02.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида фуқаролар келиб-кетиши тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритилди
12:40 / 14.02.2025