Спорт | 18:22 / 22.02.2018
13597
2 дақиқада ўқилади

Пёнгчанг-2018. Биатлонда супер сенсация кузатилди. Домрачёва олимпиада рекордини ўрнатди

Фото: AP

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпида ўйинларининг энг оммавий спорт тури саналган биатлон бўйича аёллар ўртасида эстафета баҳслари бўлиб ўтди.

6 км масофадан тўрт нафар спортчи иштирок этган пойгада олимпиадалар тарихида кузатилмаган натижа қайд этилди. Беларусь терма жамоаси ўз тарихида илк марта жамоавий пойгада олтин медалларни қўлга киритди. Надежда Скардино, Ирина Кривко, Динара Алимбекова ва Дарья Домрачёвадан иборат таркиб барча рақибларини ортда қолдириб бош совринни қўлга киритди.

Иккинчи бўлиб маррага Швеция терма жамоаси қизлари етиб келган бўлса, Франция бронза медалларини қўлга киритди. Мусобақанинг мутлақ фаворити саналган Германия терма жамоаси эса учта жарима айланаси ҳисобига бор-йўғи 8-ўринни эгаллади.

Бу ғалаба Дарья Домрачёванинг олимпиадалардаги 4-олтин медали бўлди ва бу натижа орқали «Беларусь қаҳрамони» аёллар ўртасида олимпиадада тўртта олтин медални қўлга киритган илк спортчига айланди.

Фото: AP

 

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид