Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳаси вакиллари «Istanbul Yarn Fair 2018» XV Халқаро тўқимачилик кўргазмасида қатнашишади
2018 йилнинг 14-17 апрель кунлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси қошидаги Тўқимачилик маҳсулотлари реклама ва маркетинги агентлиги томонидан Истанбул шаҳрида «Istanbul Yarn Fair 2018»XV Халқаро тўқимачилик кўргазмасида енгил саноат корхоналарининг миллий стенди ташкил этилади. Бу ҳақида ассоциация матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур кўргазма кенг қамровли бўлиб, унда Туркия ва Евроосиё минтақасининг пахта, вискоза, акрил, жун, полипропилен, полиамид, ипак каби кенг иплар спектори намойиш этилади.
Экспозициянинг асосий бўлимлари: ипнинг турфа турлари, табиий ва сунъий иплар, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотлари. Шунингдек сўнгги 10 йилда соҳада катта аҳамият касб этаётган замонавий трендлар ва энг янги маҳсулотлар, жумладан, экологик иплар ва бамбук, соя, органик пахта, иккиламчи хомашё толаларидан ишланган иплар намойиш этилади.
Тадбир тўқимачилик соҳасида янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираётган ишбилармонлар билан бир қаторда соҳадаги корхоналарнинг раҳбарлари ва бош муҳандислари учун ҳам қизиқ бўлади.
Кўргазмадан мақсад - нафақат тажриба ва янги технологиялар билан алмашиш, балки соҳа ишлаб чиқарувчилври ва харидорлар билан ўзаро алоқаларнинг ўрнатилиши ҳамдир. Бу фикр алмашиш ва экспорт фаолиятини рағбатлантириш учун қулай фурсатдир.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025