Фан-техника | 22:30 / 26.02.2018
17632
2 дақиқада ўқилади

Видео: Дунёдаги энг катта телескоп учун 200 миллион долларли ойнанинг тайёрланиш жараёни

Фото: Видеодан кадр

Американинг IEEE Spectrum электротехника ва электроника муҳандислари институти январь ойи бошида Улкан Магеллан телескопи учун ойна ишлаб чиқараётган Аризона штати университети лабораториясида бўлди. Reddit фойдаланувчилари роликка эътибор қаратишди.

Лаборатория жамоаси телескоп ойнаси ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичига 2005 йилдаёқ старт берган. Тадқиқотчилар 2025 йилга бориб конструкция қурилиш ишларининг якунланишини кутишмоқда. Шундан сўнг у дунёдаги энг йирик телескопга айланади. Лойиҳа ишлаб чиқарувчилари ғоясига кўра, еттита 8.4 метрли ойна бирлаштирилиб, 24.5 метрли ойнали телескоп ҳосил қилади - бу Хаббл космик телескопидан 10 карра кўп демакдир. 

Ҳар бир ойнани ишлаб чиқариш 20 миллион долларга тушади ва икки йилдан ортиқ вақт олади. Мутахассислар аввал 17 тонна махсус шишага буюртма беришади ва уни камчиликлардан холи эканлигини текширишади. Сўнгра шиша учун қолип вазифасини ўтовчи 15 метр диаметрли керамик конструкция қуришади. Шиша секин-аста эритилади ва параболик шакл яратиш учун узлуксиз равишда печда айлантирилади, сўнгра уч ой давомида совутилади. 

Совутиш жараёнидан кейин массив техника ойнани кўтаради ва уни вертикал ҳолатга келтиради. Муҳандислар олд юзасини шакллантириш ва силлиқ ҳолатга келтириш учун ойнани кўчириб ўтказишади  — жараён 18 ойча вақт олади. У бунга параллель равишда тўрт оптик тестдан ўтади, уларнинг баъзилари шу лойиҳа учун махсус ишлаб чиқилган.

Ойналар устидаги ишлар тугаллангандан кейин уларни Анд (Чили)га олиб боришади ва телескопни тоғ чўққисига ўрнатишади,

Мавзуга оид